АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 43-ўринда қайд этилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 1 январ...

'Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 43-ўринда қайд этилган'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 % га кўпайди.

 Мос равишда аёллар сони 346,6 минг кишига ёки 2,0 % га, эркаклар сони эса 365,7 минг кишига ёки 2,1 % га кўпайган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра 2021 йил 1 – январь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 7 875 млн. кишини ташкил этган.

  Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 43-ўринда қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар