АсосийJamiyat

Фарғонада “Spark” ва “Тrailblazer” русумли автомобиллар тўқнашуви оқибатида ёнғин келиб чиқди

'Фарғонада “Spark” ва “Тrailblazer” русумли автомобиллар тўқнашуви оқибатида ёнғин келиб чиқди'ning rasmi

28 январь куни соат 23:05 ларда Фарғона шаҳри С.Темур кўчасида, 1991 йилда туғилган Р.А “TRAILBLAZER” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1996 йилда туғилган С.А бошқарувидаги “Spark” русумли автомобил билан тўқнашган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Оқибатда,  “Spark” автомобилининг  олд қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ҳайдовчи С.А. чап оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан Фарғона шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўл қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.

    Бошқа янгиликлар