АсосийЖАМИЯТ

80 фоиз ўқувчиси ОТМга кирган Тошкентдаги 300-мактаб директорига "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси" фахрий унвони тантанали топширилди

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 январдаги Фаромо...

'80 фоиз ўқувчиси ОТМга кирган Тошкентдаги 300-мактаб директорига "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси" фахрий унвони тантанали топширилди'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 январдаги Фаромонига мувофиқ Сергели туманидаги 300-мактаб директорига Саидходжаева Нигора Эргашевнага «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвонини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тадбирда йиғилганлар халқ таълимининг фидоий устози, жонкуяр ташкилотчи, маърифат ва маънавият тарғиботчиси бўлган Нигора Эргашевнани юксак мукофот билан самимий табриклашди.

Устозга ўқувчиларни илм-фанга қизиқтириш ва ёш авлод камолоти йўлидаги меҳнати ва фидоийлиги учун миннатдорлик билдирилди.

    Бошқа янгиликлар