Австралия очиқ чемпионати финалида испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль россиялик Даниил Медведев билан кортга чиқди.
Деярли 6 соат давом этган финал баҳсида Надаль иродали тарзда рақибини мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди.
Дастлаб Медведев биринчи 2 сетда ғолиб чиқди — 6:2, 7:6. Имкониятларини деярли камайтириб юборган Надаль ўзига келди ва кейинги 3 та сетни ўзиники қилди 6:4, 6:4, 7:5.






