АсосийDunyo

Италия раҳбари Матарелла 80 ёшида президентликка қайта сайланди

'Италия раҳбари Матарелла 80 ёшида президентликка қайта сайланди'ning rasmi

Президент Серджо Маттарелла ўз лавозимида қолиш учун "масъулият ҳисси"ни ҳис қилганини айтди.

Қайд этилишича, коалициядаги партиялар бу лавозимга мос келувчи номзод бўйича келиша олмаганидан, муроса қила олмаганидан кейин, Матарелла иккинчи муддатга сайланишга рози бўлган. Бу ҳақда BBC ёзмоқда

80 ёшли қария Римда олти кун давом этган кескин сайловдан сўнг энг кўп овозга эришган.

Маълумотларга кўра, у аввалига ўз лавозимини тарк этиш истагини билдирган, бироқ бош вазир Марио Драги уни Италиянинг "барқарорлиги" учун қолиши кераклигига ишонтирган.

Шанба куни бўлиб ўтган овоз беришнинг саккизинчи босқичидан сўнг, у расман қайта сайланди.

    Бошқа янгиликлар