1

Интернетда Тошкентни энг ёмон шаҳарлар рўйхатидан чиқариш ташаббуси илгари сурилди

ЖАМИЯТ 23.05.2016, 12:55
Теглар: Интернет, Тошкент, Facebook
Интернетда Тошкентни энг ёмон шаҳарлар рўйхатидан чиқариш ташаббуси илгари сурилди

Mercer халқаро консалтинг компанияси талқинига кўра, Тошкент шаҳри ҳаёт сифати энг ёмон бўлган шаҳарлар рейтингида 26-ўринни эгаллади, деб хабар беради “Uz24.uz”.

Рейтингда жами 33 та шаҳар иштирок этган. Мазкур рейтинг Буюк Британияда чоп этиладиган The Independent нашрида чоп этилган.  

Ғарбий оммавий ахборот воситалари Тошкент шаҳрининг чет элликлар яшаши учун энг хавфли шаҳарлар рўйхатига киритилиши учун ўтган йили АҚШ элчихонасига номаълум шахс ҳужум қилганини асос сифатида кўрсатмоқда. Бундан ташқари, рейтингдан жой олган шаҳарларни танлаб олишда мазкур шаҳарлардаги таълим, тиббий ва бошқа турдаги хизмат кўрсатиш сифати ҳам инобатга олинган.  

Рейтингга Тошкентдан ташқари Ўрта Осиё мамлакатлари пойтахтларидан Ашхобод, Бишкек ва Душанбе ҳам ўрин олган. Яшаш учун энг хавфли шаҳарлар рейтингининг биринчи ўринини Ироқ пойтахти Боғдод шаҳри, энг сўнгги ўринни эса Танзания пойтахти Дор-ус-Салом эгаллаган.  

“Сauses.com”  сайтида Тошкент шаҳрини яшаш учун энг ёмон шаҳарлар рўйхатидан чиқариш учун петиция чоп этилди. Петиция муаллифи Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Шерзод Шерматов бўлди.  

“Mercer ва Independent нашрлари, дунёдаги энг осойишта ва яшаш учун хавфсиз бўлган шаҳар—Тошкент ҳақида нохолис фикрни шакллантирманг!”,—дейилади мурожаатда.

“Буюк Британиянинг Independent деган нашри дунёнинг 33 та яшаш учун энг ёмон шаҳарлари деб чиқариб, Тошкентни 26чи ўринда кўрсатган. Асосий сабаб Тошкентда охирги пайтда тераклар кўп бўлаяпти ва ҳатто АҚШ элчихонасига ҳужум уюштирилганди деб таъкидлаб ўтган

Бу албатта ғирт ёлғон хабар эканлигини биламиз, лекин, афсуски, чет элликлар шунга ўхшаган хабарларга кўпроқ ишониб, Тошкент ҳақида нохолис фикрга эга бўлиб қолишади.

Ҳукуматимиз томонидан ҳозирги вақтда туризмни ривожлантиришга ҳамда хорижий экспертларни давлат корхоналарига жалб этишга шунча ҳаракат бўлаётган даврда бу каби ёлғон хабарларни салбий оқибатларини камайтиришга ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Ушбу масалада оммавий норозилик билдириб Тошкентни бундай ёмон рўйхатдан олиб ташлаш учун қуйидаги онлайн петиция яратилди. Тошкентнинг халқаро имиджига бефарқ бўлмаган барча инсонларни ушбу ҳавола орқали ўтиб петицияни маъқуллашларини сўрайман”,— дейди Шерзод Шерматов.

Мақолани ёзиш чоғида петицияни 114 киши қўллаб-қувватлаган эди.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1