Халқ таълими вазирининг 2022 йил 25 январдаги буйруғига асосан 2020-2021 ўқув йили якуни бўйича умумтаълим мактаблари ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари фойдаланиш муддати тугаган, яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли кутубхона жамғармалари ҳисобидан чиқарилиши ва утилизация қилиниши лозим бўлган дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмалар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бундан кўзланган асосий мақсад таълим муассасаларининг кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни хатловдан ўтказишдан иборат.






