АсосийSport

Сардор Рашидов "Пахтакор" билан шартнома имзолади

'Сардор Рашидов "Пахтакор" билан шартнома имзолади'ning rasmi

Тажрибали ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини яна "Пахтакор" сафида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда

Хабарда айтилишича, Рашидов "Пахтакор" билан 2022 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Аввалги мавсумда Сардор "Пахтакор" таркибида 9 беллашувда 2 гол муаллифига айланган ва кейинчалик "Кувайт" клубига кўчиб ўтганди. Рашидов эркин агент сифатида "шерлар" сафини тўлдирди.

Бошқа янгиликлар