АсосийJamiyat

Ўтган йили газ баллонлари ўрнатилган 14 та транспорт воситаси портлаб, 2 таси ёниб кетган

'Ўтган йили газ баллонлари ўрнатилган 14 та транспорт воситаси портлаб, 2 таси ёниб кетган'ning rasmi

2021 йил давомида республика бўйича газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситаларида 14 та портлаш ҳамда 2 та ёнғин чиқиш ҳолатлари содир бўлиб, уларда 9 нафар фуқаро жароҳатланган ва 14 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳақда бугун Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида айтиб ўтилди.

Шунингдек, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларида газ баллонларини тўлдиришда белгиланган талаб ва тартибларни бузиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

Уларни автомобилларга ўрнатиш ва тегишли ускуналарни синовдан ўтказиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатилмаганлиги, газ баллонларининг техник синовдан ўтказилганлиги тўғрисида қалбаки далолатномалар расмийлаштириш ҳолатлари мавжудлиги қайд этилган.

Йиғилишда сенаторлар  “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 8-моддасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши белгиланган бўлсада, лекин газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарияти рус тилида қабул қилинганлигига эътибор қаратган.

Мажлисда бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинган.

    Бошқа янгиликлар