Uzbekistan Airways 2022-йил 6-февралдан бошлаб Москвага Тошкент, Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларидан қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкент – Москва – Тошкент йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига уч маротаба – якшанба, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.
Нукус – Москва – Нукус йўналишидаги қатновлар якшанба, Урганч – Москва – Урганч пайшанба, Термиз – Москва – Термиз йўналишида парвозлар душанба кунлари амалга оширилади.






