1

Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун сценарийлар танловини эълон қилади

МАДАНИЯТ 01.02.2022, 19:19
Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун сценарийлар танловини эълон қилади

2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ёш киноижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси” ДУК  35 ёшгача бўлган ёш киноижодкорларни руҳлантириш мақсадида, “Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш!” шиори остида 10 та тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун сценарийлар танловини эълон қилади. Сценарийлар автобиографик, драма, мелодрама, комедия, саргузашт, триллер, мистика, болалар киноси, спорт жанрларига хос бўлиб, уларда янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар, истиқболли ғоялар ва ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органи-маҳалланинг роли, тадбиркор ва ишбилармонларнинг  жамиятдаги ўрни, машаққатли меҳнати, ёш шифокорларнинг коронавирусга қарши кураши билан бир вақтда оилавий ҳаёт, болаларнинг беғубор олами, ишқ-муҳаббат, фавқулодда ҳодисалар ва албатта юморга бой кулгули воқеалар акс этган бўлиши керак.

Танлов халқаро тажрибада муваффақиятли амалга оширилган “Питчинг” тақдимотлари орқали ўтказилади. Танлов учун Сценарийлар 2022 йил 1 февралдан - 28 февралга қадар тақдим этилиши лозим. Тақдим этилган сценарийлар халқаро стандартларга мос форматда, ўзбек тили имло қоидаларига риоя қилинган ҳолда ёзилган бўлиши керак.

Питчингда қуйидагилар таништирилади:

 

1.Лойиҳа номи

2.Лойиҳага жалб қилинган жамоа - продюсер, сценарист, режиссёр, актёрлар, қаҳрамонлар.

3.Фильм трейлерини намойиш қилиш (30-60 секунд, мавжуд бўлса).

4. Персонажлар, сюжет, асосий воқелар.

5. Лойиҳа ҳақида қўшимча маълумотлар (1-5 дақиқа)

6. Хронометраж

7.Фильм бюджети (ишлаб чиқариш бўйича харажатлар)

        8. Лойиҳанинг амалга оширилиш муддати

        9. Локациялар

        10.Қўшимча маълумотлар.

 

Танловга келиб тушган мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда питчинг ва тақдимот кунлари эълон қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси 1-а уй. Индекс: 100115.

 Электрон почта манзили: tanlov_debyut@mail.ru

 Маълумот учун тел:  94.936-12-21.   97 705 37 23.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1