Англия Премьер-лига клублари қишки трансферлар учун 295 миллион фунт сарфлади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу АПЛ тарихидаги энг кўп пул сарфланган иккинчи трансфер ойнасига айланди. 2018 йилда АПЛ клублари жами 430 миллион фунт сарфлаган ҳолда биринчи ўринда турибди.
Бу сафарги трансфер ойнасида "Ньюкасл" клуби етакчи бўлди. Клуб салкам 100 миллион фунт стерлинг сарфлади.
"Эвертон", "Норвич", "Ньюкасл", "Уотфорд" ва "Бернли" якунланган трансфер бозорида 150 млн фунт сарфлагани маълум қилинди.
Таққослаш учун, 2021 йилги қишки трансфер вақтида клублар 70 миллион фунт стерлинг сарфлаганди.






