АсосийJamiyat

Жиззахдаги кутубхонада ёнғин содир бўлди

'Жиззахдаги кутубхонада ёнғин содир бўлди'ning rasmi

1-февраль куни соат 15:15 ларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Зомин шаҳрида жойлашган кутубхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маъумот келиб тушган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича,  ёнғин жойига туман 2 та қутқарувчилар бўлинмаси юборилган. Ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ.

Аниқланишича, фойдаланишга топширилмаган бино ичида китоблар бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар