АсосийJamiyat

Фарғонада коронавирусга қарши вакцина олган фуқаро "Малибу" ютиб олди

'Фарғонада коронавирусга қарши вакцина олган фуқаро "Малибу" ютиб олди'ning rasmi

15 январдан бошлаб 5 ой давомида Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар ўртасида «Вакцина - тўғри танлов» ютуқли ўйинлари ташкил қилингани борасида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, 15 январдан бошлаб 5 ой давомида Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар ўртасида «Вакцина - тўғри танлов» ютуқли ўйинлари ташкил қилинди. Унга кўра, ҲАР ҲАФТА 35 та велосипед, 25 та телевизор, 25 та смартфон ва 25 та планшет совринлари қўйилган эди

29 январь шанба куни Zo'rTV каналида илк ғолиб аниқланди — Фарғонанинг Фурқат туманидан Эсоналиев Баҳодиржон Халилжон ўғли "Малибу" эгасига айланди!

Эслатма: 15 январдан бошлаб вакцина олган барча фуқаролар автоматик равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланишади, қўшимча равишда бирор жойдан рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Вакцина турининг фарқи йўқ, исталганини олса ҳисоб. Қайси дозалигини ҳам фарқи йўқ.

    Бошқа янгиликлар