Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати интернетдаги фирибгарларнинг янги схемаси ҳақида хабар қилди.
Маълум қилинишича, фирибгарлар спектакл, концерт ва бошқа тадбирлар ҳақидаги рекламаларни оммавий равишда фишинг сайтларига олиб борадилар, бунда мижоз чипталарни онлайн харид қилиш ўрнига обуна бўлиб, картадаги барча пулларини йўқотади.
Пул харидорнинг банк картасидан ечиб олинади. Харидорнинг картасидаги қолдиқ 0 гача қолса, транзакциялар амалга оширилади.
Шу сабабли ИИб фуқароларни огоҳликка чарирмоқда.






