1

2022 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган ҳунармандчилик фестиваллари ҳақида маълумот берилди

МАДАНИЯТ 02.02.2022, 15:48
2022 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган ҳунармандчилик фестиваллари ҳақида маълумот берилди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ҳунарманд" уюшмаси ахборот хизмат раҳбари Нилуфар Ҳотамова бу ҳақда батафсил маълумот берди.

Қўқон шаҳрида II Халқаро Ҳунармандчилик фестивали. Ушбу фестивалга иқтидорли ҳунарманд ва истеъдодли ёшларни танлаб олиш мақсадида икки босқичдан иборат “Мен Қўқонга бораман” шиори остида кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади;

  • бу йилдан эътиборан ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси;

 

  • Халқаро Зардўзлик ва заргарлик фестивали;

 

  • Бухоро шаҳрида “Ипак ва зираворлар” анъанавий халқаро фестивали;

 

  • Мустақиллик байрами арафасида Сайилгоҳ кўчасида «Тошкент сувенирлари» кўргазма-ярмаркаси  

 

  • «Ёш ҳунармандлар» фестивали;

 

  • Февраль ойида ўтказиладиган “Ҳикматлар олами” II халқаро ҳаттотлик фестивали шулар жумласидандир.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1