Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов вазирликнинг назорат-ҳуқуқий хизмати, юридик бўлим масъуллари иштирокида фуқаролар қабулини ўтказди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қабул жараёнида фуқаролар дарс соати, ишга қайта тиклаш, мактаб таъмирида йўл қўйилган камчиликлар, мактаблардаги носоғлом муҳит ҳамда ажратилган маблағларни нотўғри сарф қилиш, раҳбарлар фаолиятига оид мурожаатлар тингланди.

Қабул жараёни якунида Халқ таълими вазири мурожаатларда кўтарилган муаммолар, мактаблар мавжуд носоғлом муҳитни ишчи гуруҳлар ёрдамида ўрганиб, уларни бартараф этиш, кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш ва коррупция иллатини йўқотиш бўйича жойига бориб ўрганиш учун мутасадди ходимлардан иборат гуруҳ тузилиши бўйича топшириқ берди.
Қабул жараёни бошқа вилоятларда ҳам давом эттирилиши кўзда тутилган.






