АсосийJamiyat

Uzbekistan Airways багаж нормасини 8 кг.га оширди

'Uzbekistan Airways багаж нормасини 8 кг.га оширди'ning rasmi

Кеча, 1 февралдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ йўловчиларнинг багаж нормасини 23 килограмм/158 сантиметргача оширди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” АЖ “Uzbekistan Airways Express”нинг “тўлиқ эконом” форматдаги барча қатновларида багаж нормасини 23 килограмм/158 сантиметргача (авиачипта харид қилинган санадан қатъий назар) оширган. Бироқ ушбу қатновларда қўл юки нормаси ўзгармайди – 5 килограмм/115 сантиметрлигича қолади.

Аввал 1 та жой учун багаж нормаси 15 килограмм/158 сантиметр эди.

    Бошқа янгиликлар