АсосийDunyo

Францияда "Covid" билан боғлиқ бир қанча чекловлар бекор қилинди

'Францияда "Covid" билан боғлиқ бир қанча чекловлар бекор қилинди'ning rasmi

Францияда кеча, чоршанба куни  коронавирус билан боғлиқ айрим чекловлар бекор қилинди. Улардан бири энди кўчаларда ниқоб тақиш шарт эмас. Ҳаттоки лифтларда, очиқ бозорлар ва мактаб ҳовлиларда ҳам. Шу билан бирга, хонадонда бўлиши мумкин бўлган одамлар сонига ҳам энди чеклов йўқ.

"Ҳали бу ҳақда хабардор эмасдим. Лекин бу жуда яхши. Ахир, кўчадаги ниқоб ҳали ҳам фойдасиз, албатта, одамлар кўп бўлган бозорларни ҳисобга олмаганда. Бироқ агар сиз шунчаки кўчада юрсангиз, у ерда ниқоб нима учун керак, буни ҳам билмайман",-дейди маҳаллий аҳоли.

Тахминан икки ҳафта ичида французлар  янги имтиёзларни кўрадилар: дискотекалар қайта очилади ва барларда ичиш мумкин бўлади.

Шу билан бирга, вакцина рухсатномаси ўз кучини сақлаб қолади: фақат эмланганлар, касал бўлганлар ёки эмлашдан тиббий озод қилинганлар ижтимоий тадбирлар, спорт заллари ва ресторанларга киришлари мумкин бўлади.

    Бошқа янгиликлар