Ўтган ҳафта Москва вилоятида жойлашган "Махима Стаблес" от спорти клубида "Махима Мастерс" ҳамда "Махима Мастерс Теам" мусобақаларининг II-босқичи бўлиб ўтди.
30 январь куни ўтказилган от спортининг конкур йўналиши бўйича "Махима Мастерс" мусобақаси 2-босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳамда иқтидорли спортчи Бегзод Қурбонов белгиланган маршрутни муваффақиятли босиб ўтди. Бу ҳақда Zamon.uz' ёзмоқда.
Қайд этилишича, чавандоз баландлиги 140 см бўлган тўсиқдан "Кинг Cорнетт" лақабли отида яхши натижа кўрсатган.






