2022 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда 17 ёшгача бўлган болалар учун парвозлар бепул қилинди Бу ҳақда "Sputnik Казахстан" ёзмоқда.
Маълум қилинишича, бу имтиёз фақат мамлакат ичида амал қилади. Агар ота-оналар саёҳат агентлигидан чипта сотиб олсалар, икки ёшдан бошлаб болаларга бепул чипталар берилади.
Парвоз нархи давлат томонидан қопланади.
Шу тариқа Қозоғистон ички туризмни ривожлантиришни режалаштирмоқда.






