АсосийJamiyat

"Аёллар дафтари"га қандай аҳволдаги хотин-қизлар киритилади?

'"Аёллар дафтари"га қандай аҳволдаги хотин-қизлар киритилади?'ning rasmi

Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева қуйидагича жавоб қайтарди:

" Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли Қарорига мувофиқ ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, шу жумладан, меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган, бироқ ишлаш иштиёқи бўлган хотин-қизлар);
  • боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  • ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
  • уй-жойини таъмирлашга муҳтож 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган, ёлғиз яшайдиган, уй-жойини таъмирлаш имконияти бўлмаганлар);
  • нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;
  • қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд ёлғиз аёллар;
  • тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  • ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар (ҳуқуқий маслаҳат олиш истагида бўлган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат қилганлар);
  • психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар)."

    Бошқа янгиликлар