АсосийJamiyat

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети кутубхонасига ноёб адабиётлар тўплами тақдим этилди

'“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети кутубхонасига ноёб адабиётлар тўплами тақдим этилди'ning rasmi

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, Шайх Ҳаким Отабек Шукуров, Мотуридий институти ва Буюк Британиядаги Авиценна Академияси асосчиси, университет кутубхонасига инглиз тилидаги китоб ва монографияларни тақдим этган.

 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан дунёнинг қатор нуфузли илмий муассасаларидан кўплаб ноёб адабиётлар келтирилмоқда.

Китоблар тўпламига замонавий машҳур санъат асарлари, жумладан, Жон Гриннинг “The Fault in Our Stars”, Стефани Меернинг «Twilight» туркумидаги китоблари ва бошқалар киритилган. Университетнинг электрон кутубхонасини тўлдириш учун тарих, маданият ва туризм филмлари билан видеокассеталар топширилди.

Мотуридий институти таниқли олим ва ўсимлик мутахассиси Шайх Отабек Шукуров Ан-Насафий томонидан ташкил этилган ташкилотдир. Унинг мукаммал Исломий илм-фан ва ўсимликлар билан даволаш соҳасидаги билимлари бу соҳада ноёб мутахассисга айлантирди. Институт турли соҳаларда, жумладан, Ақида, Ҳадис, Фиқҳ, Тасаввуф, Қиёсий Диншунослик, Замонавий ва бошқа фанларга ихтисослашган. Институтни мақсади бу ўтмишнинг ҳақиқий билимларидан фойдаланиб, одамларни тарбиялаш ва бу билимларни келажак авлодларга етказиш учун тўғри усулларни таъминлашдир. Институт нотижорат ташкилот бўлиб, унда барча даромад тадқиқот мақсадларида фойдаланилади.

 

    Бошқа янгиликлар