Ҳозир ёшлар онгини заҳарлаётган ҳам, куч бераётган ҳам мусиқа — Женисбек Пиязов

МАДАНИЯТ 03.02.2022, 17:20
Ҳозир ёшлар онгини заҳарлаётган ҳам, куч бераётган ҳам мусиқа — Женисбек Пиязов

"Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори эълон қилинди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек ПИЯЗОВ қарор юзасидан фикр билдирди.

Женисбек ПИЯЗОВ, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти:

– Ўтган йилнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Опера ва бахшичилик мактаб-интернати очилди. У ерда ҳозир 20 нафардан ортиқ бола мусиқа билан шуғулланаяпти. Уларнинг 12 нафари опера йўналиши бўлса, 12 нафари бахшичилик йўналиши бўйича таҳсил олишмоқда.

«Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига асосан нафақат симфоник оркестри, балки мақом ансабллари, эстрада оркестрларининг барчаси Ўзбекистон бўйлаб концерт бериб, репертуарини янгилаб боради.

Энг асосий куч мусиқа ҳисобланади. Ҳозир ёшлар онгини заҳарлаётган ҳам, куч бераётган ҳам мусиқа. Биз куч берадиган томонда туришимиз керак. Ташқаридан кириб келаётган салбий мусиқий оқимга ўзимизнинг мақом, фольклор, бахшичилик, симфоник оркестрларимиз билан қарши туриб беришимиз керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1