Англия чемпионшипи жамоаси "Блэкпул"ни эркин агент сифатида тарк этган ҳужумчи "Пахтакор" сафини тўлдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Андерлехт" ва "Бенфика" жамоалари тарбияланувчиси саналган Олишер Шаркич "Пахтакор" билан 2022 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Оливер фаолияти давомида "Фафе" (Португалия), "Лидс" (Англия), "Баракалдо" (Испания), "Бартон Альбион" (Англия), "Мансфильд Таун" (Англия) ва "Блэкпул" (Англия) каби жамоалар сафида ўйнаган. Бир неча кун аввал "Блэкпул"ни тарк этди ва бугун "шерлар" билан шартнома имзолади. Шаркич Черногориянинг турли ёшдаги терма жамоалари сафида майдонга тушган. "Бенфика" ёшлар жамоаси таркибида ёшлар ўртасидаги Чемпионлар Лигасида қатнашиб, бир неча голлар муаллифига айланган.






