АсосийDunyo

Эквадорда сув тошқинлари қурбонлари сони 24 кишига етди

'Эквадорда сув тошқинлари қурбонлари сони 24 кишига етди'ning rasmi

Эквадор пойтахти Китода ёмғир ва кўчки қурбонлари сони 24 кишига етди. Бу ҳақда 2-феврал, чоршанба куни Хавф ва фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, табиий офатлар оқибатида яна 48 киши жароҳат олган, 12 киши бедарак йўқолган.

Сув тошқинлари душанба куни кучли ёмғирлар шаҳарда сўнгги 20 йил ичида ёғингарчилик рекордини янгилаганидан кейин бошланган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Ла Гаска ва Ла Коммуна ишчилар маҳаллалари ҳудудида сув тўпланган, шундан сўнг лой тошли оқим пайдо бўлган. У йўлда машиналарни супуриб ташлади, уйларни сув босди ва муҳандислик устунларини қулатди. Натижада Кито шаҳрининг бир қисми электр энергиясиз қолди.

Расмийлар жабрланган оилалар учун бошпана очиб, шаҳар кўчаларини тозалашга киришган. Қутқарув гуруҳлари лойга ботган уйлар ва кўчаларни қидиришда давом этмоқда. Қурбонлар сони ортиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар