АсосийJamiyat

Самарқандда "Дамас" ёниб кетди

'Самарқандда "Дамас" ёниб кетди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида "Дамас" автомобилида носозлик туфайли ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Маълум бўлишича, 3-февраль куни соат 11:10 лар атрофида Пайариқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-49 автомобил йўлининг 9-км.да "Дамас" русумли транспорт воситасининг қувват берувчи мосламасида юзага келган қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар