АсосийDunyo

Афғонистонда гуманитар ёрдамга муҳтож болалар сони маълум қилинди

'Афғонистонда гуманитар ёрдамга муҳтож болалар сони маълум қилинди'ning rasmi

Афғонистонда 13,1 миллион бола гуманитар ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, сўнгги уч ойда Афғонистонда ёрдамга муҳтож болалар сони 3,1 миллион нафарга кўпайган.

Ташкилот вакили Мат Тинклер Афғонистондаги инқирозни тасвирлар экан, уни "дўзахнинг ўзи" деб атади.

Унинг айтишича, мамлакатда 22,8 миллион афғон "очлик ёқасида" (Афғонистонда умумий аҳоли сони тахминан 38 миллион киши). Жорий йилнинг ўрталарига келиб аҳолининг 95 фоиздан ортиғи қашшоқлик чегарасига етиб келиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар