Туризм ва спорт вазирлиги Ўзбекистонда шахмат спортини янада оммалаштириш ва ривожлантириш, шахмат мактаблари фаолиятини кучайтириш ва халқаро гроссмейстерлар сафини ошириш ҳамда шахматни юртимизда энг оммавий спорт турига айлантиришга қаратилган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, мамлакат шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов олиб борди.
Маълум қилинишича,Ўзбекистон 2026-йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси мезбонлиги учун даъвогарлар сафига кирганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда туризм ва спорт вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мезбонликни қўлга киритиш учун номзодлар қаторида шахмат ватани сифатида эътироф этиладиган Ҳиндистон ва дунёга бир қатор номдор шахматчиларни етиштириб берган Венгрия бор.
Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимовнинг таъкидлашича, ушбу нуфузли мусобақа кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилмоқда.






