АсосийDunyo

Арманистонда президентлик сайловлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

'Арманистонда президентлик сайловлари қачон ўтказилиши маълум бўлди'ning rasmi

Арманистонда президентлик сайловлари март ойида бўлиб ўтади. Мамлакат парламентининг 65 депутати ушбу лавозимга юқори технологиялар саноати вазири Ваагн Хачатурян номзодини илгари сурди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

23 январь куни Арман Саркисян истеъфога чиқди, парламент бу қарорни 1 февралда расман тасдиқлади. Президент вазифасини вақтинча парламент спикери Ален Симонян бажаради.

Арманистон Президенти парламент томонидан етти йил муддатга сайланади. Сайлов Республика Президенти лавозимига бўш ўрин очилган кундан бошлаб йигирма беш кундан кейин ва ўттиз беш кундан кечиктирмай ўтказилади.

Ваагн Хачатурян Арманистоннинг собиқ президенти Левон Тер-Петросяннинг сиёсий ҳамкори саналади.

Хачатурян 1992-1996 йилларда Ереван мери, 1996-1998 йилларда Президент маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 2019- 2021  йилларда эса Арманистоннинг йирик тадбиркорларидан бири, ҳукмрон партиядан депутат Хачатур Сукиасян оиласига мансуб “Армеконбанк” бошқаруви аъзоси эди. 

    Бошқа янгиликлар