АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келади

'Бугун Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келади'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди. Унга кўра, Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. 

Қайд этилишича, республика шимолида ва Тошкент, Навоий вилоятларининг айрим жойларда маҳаллий шамолнинг тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 9-14° илиқ бўлади.

Шунингдек, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади. 

    Бошқа янгиликлар