Бир муддат аввал Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Айни дамда давлат раҳбарининг матбуот котиби Мирзиёев манзилига етиб олгани ҳақида маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, Хитой пойтахтининг “Шоуду” халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини мамлакат расмий шахслари кутиб олган.
"Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да, Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади",-дейилади хабарда.






