Германия миллий эмлаш комиссияси яна бир вакцинадан фойдаланишга рухсат берди. Энди мамлакатда 18 ёшдан ошган ҳар бир киши ушбу препарат билан эмланиши мумкин.
Бу илгари Эвропа Иттифоқида сертификатланганлардан тубдан фарқ қилади. У коронавирус билан бир қаторда кўкйўтал, тетаноз ва гриппдан ҳимоя қилиш учун ҳам ишлатилиши айтилади.
Препарат ҳақида бир қатор нашрларда қайд этилишича, у нисбатан камроқ ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.
"Уни ишлаб чиқариш арзонроқ, ташиш ва сақлаш шароитларига қўйиладиган талаблар ҳам анча камроқ",-дейилади хабарларда.






