Ахмедов Қобулжон Холиқович «Менинг юртим» телеканали Бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бугунгача Ёшлар ишлари агентлиги директорининг Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган.
Қобулжон Ахмедов 2018-2020 йилларда ҳам «Менинг юртим» телеканали бош директори, «Ёшлар медиа маркази» ННТ Бошқаруви раиси, 2019-2020 йилларда Ёшлар телеканали директори лавозимларида фаолият юритган эди.






