АсосийJamiyat

"Зузу ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборишга тайёр эмас".

'"Зузу ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборишга тайёр эмас".'ning rasmi

Аввалроқ, jнаси ташлаб юборган қизчага тегмаган Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқни очиқ табиатга қўйиб юбориш таклиф қилинган эди. Ҳайвонот боғи маъмурияти ушбу таклифга муносабат билдирди.

"Ёввойи ҳайвонларни тутқунликдан ёввойи табиат қўйнига қўйиб юбориш — жуда мураккаб ва масъулиятли вазифа.

Ўзи учун ҳеч қачон озуқа топмаган ва ов қилишни билмайдиган, умр бўйи одамнинг қўлидан овқат еган ва ундан қўрқмайдиган айиқ оч қолганда дарров дуч келган аҳоли пунктига боради ва қўрқиб кетган одамлар томонидан ўлдирилади.

Тутқунликда туғилиб ўсган ва ота-онаси тарбиясини олмаган жониворлар ўз қардошлари билан тил топиша олмайди, овқат топа олмайди, бошқа жониворлар билан рақобатлаша олмайди ва кучлироқ рақибдан ҳимоялана олмайди. Турли юқумли касалликлар ва жароҳат етиши эҳтимолини ҳам назардан қочирмаслик керак.  

Асосийси эса — улар жонивор учун энг катта хавф туғдирадиган овчи, браконерларни фарқламайди ва улар билан учрашувдан қочиб қутулиб қола олмайдилар.

– Зузу ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборишга тайёр эмас, – дейди Тошкент ҳайвонот боғи илмий ходими Феруза Мирсолихова.  

Биринчидан, Зузу Кавказ қўнғир айиқларининг кенжа тури бўлиб, тегишли равишда Кавказда яшайди — Ўзбекистон ҳудудида эса оқ панжали айиқ яшайди. Иккинчидан, Зузу Боку ҳайвонот боғида келиб тушган, у ердан эса жуда кичиклигида бизга олиб келинган, одамлар томонидан боқиб, тарбияланган.

– Менимча, – деди бизга телефон орқали Боку ҳайвонот боғи директори Азер Ҳусейнов, – киперларидан кўрган ғамхўрлик ва меҳр унга йиртқичларга хос фазилатларни намоён қилишга имкон бермади. У одамдан ёмонлик кўрмаган, шунинг учун бўлса керак, болага ёмонлик қилмаган. Худога шукурки, бу даҳшатли воқеа ибтидоси хайрли бўлди",–дейилган расмий муносабатда.

    Бошқа янгиликлар