АсосийJamiyat

Жиззахда ўзини осиб ўлдирган мактаб бош ҳисобчиси бўйича маълумот берилди

'Жиззахда ўзини осиб ўлдирган мактаб бош ҳисобчиси бўйича маълумот берилди'ning rasmi

Жиззахда 2019 йилда марҳум О.Тошболтаевнинг молхонада осилганлиги ҳақида хабар юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси маълумот берди

Маълум бўлишича, Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 22-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг (ИДУМ)  2010-2019 йиллардаги молиявий хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш ўтказилиб, тафтиш натижасига кўра, ИДУМ мансабдор шахслари томонидан 159.300.112 сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.

22-сонли ИДУМ бош ҳисобчиси О.Тошболтаев 21.11.2019 йилда ўз ҳовлисининг ёрдамчи хонасида осилган ҳолда топилганлиги ҳолати юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра унинг ўлимида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, 20.12.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Жиноят ишининг О.Тошболтаевга нисбатан қисми унинг вафот этганлиги сабабли 30.06.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.  

Жиноят ишининг 22-сонли ИДУМ директори Д.Садриддиновани айблашга доир қисми, унинг биринчи марта унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги сабабли, 30.06.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан унинг айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатилган.

Тергов ҳаракатлари натижасига кўра, 22-сонли ИДУМ директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари У.Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,б,в,г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланиб, жиноят иши судга юборилган ва унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 24.09.2020 йилдаги ҳукми билан қонуний жазо чораси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар