АсосийJamiyat

"Ўзбекистонга жуда илиқ ҳаво кириб келмоқда". Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

'"Ўзбекистонга жуда илиқ ҳаво кириб келмоқда". Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони кўп йиллик қийматлардан 5-7о га юқори бўлади. Бугун кундуз куни ҳаво 12-14о илиқгача, баъзи жойларда 16-18о илиқгача исийди.

Эртага илиқ ҳаво массасининг кириб келиши кучаяди, кундуз кунги ҳарорат 14-17о илиқгача, баъзи жойларда 20-22о илиқгача кўтарилади, кечаси бироз совуқ сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши прогноз қилинмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Якшанба куни совуқ ҳаво кириб келиши мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, об-ҳаво кескин ёмонлашади. Мамлакатимиз бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, ҳарорат кундуз куни 4-9о илиқгача, шимолда 0-5о илиқгача пасаяди.

 

    Бошқа янгиликлар