Туркиянинг оммабоп tv100.com веб-сайтида таниқли турк тарихчиси, профессор Илбер Ўртайлининг «Кўрмасдан кетманг» мақоласи эълон қилинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Муаллиф ўқувчиларга инсон умри давомида бориб кўриши шарт деб ҳисоблаган дунёдаги бешта шаҳар ҳақида маълумот берган. Эътиборлиси, турк тарихчиси бу рўйхатга Ўзбекистоннинг икки шаҳри – Самарқанд ва Бухорони киритган.
— “Бу икки шаҳарнинг муҳташам иншоотлари, музейлари, масжид ва мадрасалари ҳар қандай диди нозик сайёҳни ҳам ҳайратга солади, – дейди мутахассис. — Минг йиллар давомида форслар, араблар ва туркий қавмлар ҳукмронлик қилган бу икки кент бир неча ўзига хос маданиятлар чорраҳасини ўзида мужассам этган”.






