1

Эртага "Ким деяй сени?” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 04.02.2022, 15:45
Эртага "Ким деяй сени?” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади

Эртага 5 февраль куни Киночилар уйида соат 15:00 да Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Бухорийлар” МЧЖ томонидан суратга олинган “Ким деяй сени?” бадиий фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Қамара Камалова, постановкачи оператор Оскар Бахтиев, постановкачи рассом Беҳзод Назаров, гримёр Дилшода Тилавова, либослар бўйича рассом Ирина Литвиенко.

Мазкур фильм ёш авлод ва кўпни кўрган катталар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва зиддиятлардан ҳикоя қилади. Унда инсонни кексалик даври, бутун умри давомида орттирган тажрибаси ва ўз маънавий бойлигини ёшларга топширишдек масъулияти қамраб олинган.

Маълумот учун, олдинда Кинематография агентлиги томонидан режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон 2”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Жамила Пўлатованинг “Аёл қалби” каби кинофильмларнинг премьералари ўтказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1