АсосийDunyo

АҚШда бўрон натижасида қарийб 300 минг киши электрсиз қолди

'АҚШда бўрон натижасида қарийб 300 минг киши электрсиз қолди'ning rasmi

АҚШнинг марказий, шарқий ва жанубий қисмларида 285 мингдан ортиқ киши электр таъминотисиз қолган. Бу ҳақда Қўшма Штатлардаги электр таъминотидаги узилишларни кузатувчи PowerOutage.US портали.

Қайд этилишича, табиий офатлардан энг кўп Теннесси штати жабр кўрди – у ерда 150 мингдан ортиқ одам электр энергиясиз қолди. Шунингдек, бўрон Огаёда 60 000 дан ортиқ, Кентуккида 19 000 га яқин, Арканзасда 17 000 дан ортиқ ва Техасда 37 000 дан ортиқ одамни электр энергиясидан маҳрум қилди.

Ёмон об-ҳаво туфайли автомобил ва ҳаво алоқалари жиддий мураккаблашди. Пайшанба куни тушдан кейин АҚШда 6000 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.

Техас, Канзас ва Оклахома штатлари пайшанба ва жума кунлари дарсларни бекор қилди. Нью-Мексикода баъзи судлар ёпилди. 

Алабама штатида бўрон момақалдироқ ва торнадога сабаб камида тўрт киши жароҳат олди.

    Бошқа янгиликлар