АсосийJamiyat

Дунё бўйича шифокорларга ойига қанча маош тўланади?

'Дунё бўйича шифокорларга ойига қанча маош тўланади?'ning rasmi

Пандемия сабаб малакали шифокорларга бўлган эътибор янада ошди. Давлатимиз раҳбари ўқитувчи ва шифокорларнинг маошлари босқичма-босқич оширилишини таъкидлаб, бу учун 2022 йилда 350 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинган. 2022 йилда мўлжалланган давлат бюджетидан таълим ва тиббиёт тизимига 58 трлн. Сўм ажратилиши кўзда тутилган. Бу эса соҳа вакилларини янада ўз касбларига бўлган эътиборларини оширмасдан қолмайди. Шуниҳисобга олган ҳолда машаққатли касб эгалари йилига энг кўп маош оладиган мамлакатлар билан таништиришни лозим топдик. 

1-ўрин:АҚШ

АҚШда шифокорларга эътибор ниҳоятда катта.  Штатлардаги шифокорлар сони ҳам мутахассислиги ва иш соатлари сонига боғлиқ. Ҳар бир давлат иш ҳақини маҳаллий даражада ошириши мумкин. Бунинг сабаби, шифокорларнинг иш ҳақи даражаси барча давлатлар томонидан қонунчилик даражасида тартибга солинади. Муайян вазиятга қараб, минимал ставка маълум бир қийматга оширилиши мумкин. Хусусан, ўртача ойлик маош 17 минг долларни ташкил қилади. Юқори малакали мутахассисларнинг йиллик маоши эса 240 000 доллар. Америка Қўшма Штатларида пластик жарроҳ, кардиолог ва ортопед юқори маошга эга. Нью-Йорк, Вашингтон ва Вермонт штатларида бошқа минтақаларга нисбатан кўпроқ иш соати ва маош берилади. 

2-ўрин: Австралия

“Яшил қитъа”да ҳам шифокорларга бўлган талаб ва эҳтиёж юқори. Шунга монанд юқори маош ҳам берилади. Қизиғи шундаки, ўта малакали тиббиёт мутахассислари ойлик маоши 20 минг долларни ташкил қилади. Ўртача ойлик маош 10 000 минг доллардан зиёд экан. Коронавирус авж олиши натижасида бу ўлкада шифокорлар маоши оширилди, эмланганларга янада яхши шароитлар яратилди. 

3-ўрин: Нидерландия

Европа мамлакатлари орасида Нидерландияда юқори маош тўланади. Қолаверса, бу ўлкада тажрибали мутахассислар қадрланади. Пластик жарроҳлик операциялари, ортопед йўналишдаги шифокорларга нисбатан юқори маош берилади. Дейлик, ўртача мутахассислар йиллик маоши 117 000 долларни ташкил қилса, тажрибаси юқори бўлганлар 230 минг долларга қадар маош олишади. Янги ишга келган ёш мутахассислар ойлик маоши 4700 долларни ташкил этаркан. 

4-ўрин: Гонконг

Осиё мамлакатлари орасида Гонконг юқори ўринда туради. Бу мамлакатга ҳам коронавирус ўз таъсирини ўтказди ва кўплаб шифокорларнинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳукумат эса тажрибали мутахассисларни қадрлайди. Асосан АҚШ, Ҳиндистон, Нидерландия ва Жанубий Корея мамлакатларида тажриба тўплашади. Ўртача маош эса 12 000 долларни ташкил қилади. Юқори маош эса 15 000 долларга тўғри келади. 

5-ўрин: Канада

Ушбу мамлакатда ўртача маош ойига 9000 долларни ташкил қилади. Лекин минтақаларга қараб маош ўсиб боради. Дейлик, пойтахтда ўта тажрибали мутахассислар 12 000 долларга қадар маош олиши кўзда тутилган. Агарда сиз бир вақтнинг ўзида иккита йўналишга эга бўлган шифокор бўлсангиз, маош шунга яраша ошади. 

6-ўрин: Бельгия

Барча соҳаларда ривожланишга эришган Бельгияда таълим соҳасидаги каби тиббиётда ҳам ривожланиш юқори даражада. Ўртача йиллик маош 61 000 доллар бўлса, юқори даражали мутахассислар 188 000 доллар атрофида иш ҳақи олишади. Бу эса Европа мамлакатлари орасида 2-ўринда турган юқори кўрсаткич ҳисобланади.

7-ўрин: Буюк Британия

Тиббиёт даражаси юқори ўринларда турадиган Буюк Британияда ҳам тоифаларга қараб маош тўланади. Яъни, иш соа­ти, билим даражаси эътиборга олинади. 

Буюк Британияда шифокорларнинг ўртача маоши ойига 7500 долларни ташкил қилади. Лондон, Манчестер ва Бирмингемда бошқа ҳудудларга нисбатан бироз юқори маош тўланиши маълум қилинди. Юқори даражали мутахассилар эса йилига 150 000 – 180 000 долларга қадар маош олиши кўзда тутилган.

8-ўрин: Швейцария

Таълим соҳасидаги каби тиббиётда ҳам Швейцария етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Негаки, бу мамлакатда тиббиётга эътибор ниҳоятда катта. Давлат томонидан соҳани ривож­лантириш учун ҳар йили катта маблағлар йўналтирилади. 

МДҲ МАМЛАКАТЛАРИДА-ЧИ?

Россия. 2022 йилда шифокорларнинг иш ҳақи ойига 500-700 долларни ташкил қилиши айтилмоқда. Агарда сиз тажрибали бўлсангиз, маош миқдори 1500 долларга қадар бўлиши мумкин. Красноярск, Москва ва Екатеринбургда бошқа минтақаларга нисбатан кўпроқ маош тўланади. Айниқса, сиз терапевт, пульмонолог, стоматолог ва педиатр бўлсангиз, яхши маош кафолатланади. 

Сингапур 12 000 долларГермания5800 доллар
Янги Зеландия12 000 долларНорвегия5000 доллар
Жанубий Корея10 000 долларҚатар5000 доллар
Япония9000 долларБразилия3750 доллар
Австрия9000 долларИталия3500 доллар
Люксембург 8000 долларПортугалия2200 доллар
БАА7000 долларҲиндистон1200 доллар
Бруней7000 долларХитой1200 доллар
Франция6500 долларФаластин2000 доллар
Исландия6050 долларУкраина300 доллар
Дания 6000 долларБангладеш500 доллар

    Бошқа янгиликлар