АсосийSport

АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи маълум бўлди

'АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи маълум бўлди'ning rasmi

Англия Премьер-лигаси расмий сайти январь ойи якунларига кўра ойнинг энг яхши мураббийини эълон қилди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайти хабар бермоқда. 

Унга кўра, "Вулверҳемптон" бош мураббийи Бруно Лаже Англия Премер-лигасининг ортда қолган ойнинг  энг яхши мураббийи деб топилди. 

Португалиялик мутахассис қўл остида “бўрилар” январь ойида учта ўйинда учта ғалабага эришди: “Манчестер Юнайтед” – 1:0, “Саутгемптон” – 3:1 ва “Брентфорд” – 2:1.

    Бошқа янгиликлар