АсосийJamiyat

Санжай яна судда ютқазди: "Карвон" қўшиғи интернет тармоғидан ўчирилади ва хонанда катта миқдорда жарима тўлайдиган бўлди

'Санжай яна судда ютқазди: "Карвон" қўшиғи интернет тармоғидан ўчирилади ва хонанда катта миқдорда жарима тўлайдиган бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти У. Азимов манфаатида С. Джавбердиевга нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат қилган.  

Даъво аризасида жавобгар С. Джавбердиевдан У. Азимов фойдасига 245 000 000 сўм товон пули, 100 000 000 сўм маънавий зарар ҳамда жавобгар томонидан қўшиқ қилиб ижро этилган “Карвон” номли шеърни турли оммавий манбалардан (интернет ва ижтимоий тармоқлар, хусусан YouTube видеохостингидан) олиб ташлаш сўралган.  

Айни пайтда Тошкент шаҳар суд Матбуот хизматининг "darakchi.uz"га маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2021 йил 13 январь куни чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг У. Азимов манфаатида жавобгар С. Джавбердиевга нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилган.  

Жавобгардан У. Азимов фойдасига қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида товон пули ва 40 000 000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.

С. Джавбердиевга “Карвон” номли шеъридан фойдалиниб, ижро этилган қўшиғини ижтимоий тармоқлар (хусусан, YouTube видеохостингидан) дан олиб ташлаш мажбурияти юклатилди.

Шунингдек, жавобгардан давлат фойдасига 3 240 000 сўм миқдорида давлат божи ундириш белгиланди.

Даъво талабларининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шерали Жўраевнинг “Атиргулим, атрингни соч” ва “Гулбадан” қўшиқларини рухсатсиз куйлаган Санжай жавобгарликка тортилган эди. 

    Бошқа янгиликлар