42 ёшли Қува тумани, Дамариқ МФЙда истиқомат қилувчи Исақов Холмухаммад Анварович қидирилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, фуқаро 2021 йилнинг 7 август куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.
Бедарак йўқолган Исақов Холмухаммад Анваровичнинг алоҳида белгилари:
Бўйи 170-175 см атрофида, сочи ва қошлари қора.
Эгнида кулранг кўйлак, қора рангли шим ва қора рангли туфлида бўлган.
"Бедарак йўқолган Исақов Холмухаммад Анварович ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлар яқин орадаги Ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига шунингдек, қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади: 73: 244-36-22, 315-03-32 факс: 315-11-09", - дейилган хабарда.






