АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш камайди — ССВ

'Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш камайди — ССВ'ning rasmi

Касалланишлар сони пасайди: кеча юртимизда 910 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 4 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 227909 (+912) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-35 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-21 нафари Андижон вилоятида,

-26 нафари Бухоро вилоятида,

-19 нафари Жиззах вилоятида,

-26 нафари Қашқадарё вилоятида,

-13 нафари Навоий вилоятида,

-20 нафари Наманган вилоятида,

-52 нафари Самарқанд вилоятида,

-11 нафари Сирдарё вилоятида,

-45 нафари Сурхондарё вилоятида,

-74 нафари Фарғона вилоятида,

-26 нафари Хоразм вилоятида,

-103 нафари Тошкент вилоятида,

-441 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 211731 (+457) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1581 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 155 нафар кишида пневмония аниқланди.

 

    Бошқа янгиликлар