АсосийJamiyat

113 нафар самарқандлик ўқувчи IELTS'дан юқори балл тўплаб, Тошкентдаги Британия университети талабаси бўлди

'113 нафар самарқандлик ўқувчи IELTS'дан юқори балл тўплаб, Тошкентдаги Британия университети талабаси бўлди'ning rasmi

Яқинда ўтказилган IELTS Инглиз тили имтиҳонида Самарқанд вилоятидаги умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари муваффақиятга эришди. Бу ҳақда вилоят ХТВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 113 нафар ўқувчи IELTS синовларидан муваффақиятли ўтиб, халқаро сертификат эгаси бўлишди.

"Қабул комиссияси уларнинг эришган ютуқлари ва натижаларини инобатга олиб, Тошкентдаги Британия Менежмент Университетида (БМУ) талаба бўлишни ва чет эллик юқори малакали мутахассислардан халқаро даражадаги таълим олиш имкониятини тақдим этди", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар