Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган "Насаф" назорат учрашувда майдонга тушди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Насаф" хорижий йиғин доирасида биринчи назорат учрашувини Грузиянинг "Сабуртало" жамоасига қарши ўтказди. Учрашув 1:0 ҳисобида гуризиялик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.
Назорат учрашуви.
"Насаф" — "Сабуртало" 0:1
Туркия, Анталия.
Гол: Гиорги Гулиашвили
"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов - 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Муродбек Раҳматов 9. Иван Соловьёв, 14. Шароф Муҳитдинов, 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Ҳусайн Норчаев, 20. Суҳроб Нуруллоев, 28. Сардор Садуллаев, 88. Марко Станоевич.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Мозговой, Азиз Холмуродов, Аслиддин Турсунпўлатов, Шаҳзод Акрамов, Зафармурод Абдираҳматов






