Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг дастлабки уч йўналишида медаллар жамланмаси ўз эгаларини топди. Эътиборлиси, унда норвегиялик спортчилар олтин дублни қайд этишди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Дастлаб аёллар ўртасида чанғи пойгасининг скиатлон дастурида 7.5 км масофага кечган пойгада Тереза Ёхауг, сўнг норвег биатлончилари аралаш эстафетада олтин медалларга эга бўлдилар. Учинчи дастур конкида югуриш бўйича 3000 метр масофада аёлла рўртасида кечиб, унда нидерландиялик Ирен Схаутен энг яхши натижани қайд этди. Шу пайтгача қайд этилган натижалар:
Чанғи пойгаси, скиатлон.
Аёллар, 7.5 км:
1. Тереза Ёхауг (Норвегия)
2. Наталя Непряева (Россия Олимпия қўмитаси)
3. Тереза Штабдлобер (Австрия)
Биатлон, аралаш эстафета
1. Норвегия
2. Франсия
3. Россия Олимпия қўмитаси
Конкида югуриш. Аёллар, 3000 метр:
1. Ирен Схаутен (Нидерландия)
2. Франческа Лоллобригида (Италия)
3. Изабелла Видеман (Канада)
Медаллар жамғариш:
1. Норвегия – 2-0-0
2. Нидерландия – 1-0-0
3. Россия Олимпия қўмитаси – 0-1-1
4. Франсия – 0-1-0
4. Италия – 0-1-0
6. Австрия – 0-0-1
6. Канада – 0-0-1






