Анъанавий тарзда ўтказиладиган Фарғона вилояти ҳоким кубогининг навбатдаги мавсуми якунига етди.
Финалда "Қўқон-1912" жамоаси "Андижон"ни қабул қилди. Учрашув 1:0 ҳисобида қўқонликларнинг ғалабаси билан якунланди. Беллашувдаги ягона гол Мурод Холмуҳаммедов ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, "Қўқон-1912" Фарғона вилояти ҳоким кубоги соҳибига айланди.
Фарғона вилояти ҳокими кубоги.
«Қўқон-1912» - «Андижон» 1:0
Гол: Мурод Холмуҳаммедов, 65.






