АсосийСПОРТ

Шахмат бўйича болалар, ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

4-февралдан пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси биносида шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёш...

'Шахмат бўйича болалар, ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди'ning rasmi

4-февралдан пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси биносида шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар, ўсмирлар ва қизлар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари бошланди.

Дастлаб баҳсларга 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган шахматчилар киришди. Учта ёш тоифасидаги жами иштирокчиларнинг сони 231 нафарни ташкил этди. Энг кўп иштирокчилар 8 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жамланганини инобатга олсак, бу мамлакатимиз ёшлари орасида шахматга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганидан дарак беради. Энг кичик ёш тоифасида иштирокчилар орасида ўғил болалар 44 нафарни, қизлар эса 45 нафарни ташкил этган.

Мусобақа пандемик вазият инобатга олинган ҳолда ташкил этилган, яъни иштирокчилар ўйин залига тиббий ҳимоя ниқобисиз киритилмайди ва ўйинлар олдидан ҳар бир иштирокчининг ҳарорати ўлчаб кўрилади.

Мусобақа якунларига кўра, ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси шакллантирилади ва ғолиблар терма жамоа таркибидан жой олади.

    Бошқа янгиликлар